UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

28 мар 15:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шевченко Хабибнинг ММАдаги аёллар борасида билдирган эътирозини жавобсиз қолдирмади

Энг енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Валентина Шевченко аралаш якка курашлар аёллар спорти эмаслиги ҳақида фикр билдирган Хабиба Нурмагомедовага эътироз билдирди.

"Мендан сўрасангиз, бу спорт турини аёллар учун тавсия қилмайман. Аёл кишининг юзига уриш мен учун ваҳшийлик, айниқса, у она бўлса. Ўзим катта бўлган жойда бунақасини кўрмаганман. Аллоҳ таоло аёлни заиф, эркакни эса кучли қилиб яратган. Одамлар буларнинг барчасини ўзгартиришни ва аралаштиришни хоҳлашади. Билмадим, сиз бунга қандай қарайсиз, лекин менга эркакнинг эркаклар иши билан, аёлнинг аёллар иши билан шуғулланиши ёқади", - деганди Хабиб яқинда берган интервьюсида.

Шевченко ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Бургут"нинг сўзларига изоҳ берди.

"Аёллар заифми?! Буни самолёт капитани бўлган синглимга айт. Ёки "Тунги жодугарлар"га - Иккинчи жаҳон уруши давридаги тўлиқ аёллар бомбардимончи полкига айт, улар тунда ўчирилган двигателлар билан бомба ташлаб, сўнгра қўниш чироқларисиз қоп-қоронғи жойга самолётни қўндиришган. Бунинг учун улар қўлга тушмас ва ҳалокатли деган номга сазовор бўлишган.

Қани, ким зўрлигини айт-чи! Ҳаммаси тарбияга боғлиқ. Худди шунингдек, эркакни ҳеч нарсага қодир бўлмаган ожиз сўтак қилиб тарбиялаш мумкин. Жанг санъати - бу ҳарбий анъана бўлиб, унда эркак ва аёл ўртасида фарқ йўқ. Фақат санъатнинг ўзи бор. Айнан шунинг учун одамлар машқ қилишади - янада латофатли, кучли ва доно бўлиш учун, ҳеч ким ҳеч қачон уларнинг юзига уриш имкониятига эга бўлмаслиги учун", - деб ёзди Шевченко.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 мар 08:30:02
ISHONCH
Аёлларни ақлини ҳаёт тўғирлайди, ҳаётни кучи етмаса қабр тўғирлайди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг