UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Пахтакор туманида замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:28World Boxing Кубоги. Зокиров ва Ҳамидова кейинги босқичда 0 09:07Арбелоа кечаги ўйиндан кейин ҳакамларни танқид қилди 0 08:46Esports World Cup. Абдусатторов икки муҳим ғалаба, уни Магнус кутмоқда! 0 08:25Арман Царукян: "RAF’даги маошим UFC гонорарларига яқинлашди" 0 08:04Собиқ чемпион Чимаев — Анкалаев жанги ғоясини илгари сурди 0 07:43"Реал" қўшимча дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 07:22Мария Тимофеева Швейцария турнири 1/2 финалида! 0 07:01Жиззахда яна бир замонавий яккакураш зали қад ростлади, дзюдочиларимиз у билан яқиндан танишишди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:10"Жангчилар бўш қолишдан қўрқишади ва қопқонга тушиб қолишади" - Фрэнсис Нганну 0 17:49Бастони "Барселона"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози 0 17:28Эксперт Илия Топурия учун асосий синов кимлигини айтди 0 17:07Ҳикара Накамура: “Синдаров ютқазди...” 0 16:46Дана Уайт ва Эдди Хирн ўртасидаги жанг учун қанча пул таклиф қилингани маълум 0 16:25Рафинья қачон машғулотларга қайтиши маълум 0

07 ноя 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шижоатнинг депсинган палласида

Дунё мамлакатлари орасида спортнинг бокс тури энг оммалашган спорт турларидан саналади.

Мамлакатимизда ҳам ушбу спорт турига бўлган қизиқиш жуда юқори. Оммавийлиги жиҳатдан эса кўпгина спорт турларини ортда қолдиради. Ҳатто, жаҳон бокс оламида натижадорлик жиҳатдан етакчилардан эканимиз ҳам қувонарли. Шу боис бугун кўпчилик ёшларимиз боксга шайдо.

Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган саҳифамиз қахрамони Асадбек Ҳакимов ҳам боксга ошно болалардан. 

2006 йили Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган Асадбек Ҳакимов туман марказидаги 37-сонли умумий ўрта таълим мактабига илк қадам қўйган йилдаёқ боксга қизиқа бошлади. Дастлаб отаси Бозорбой аканинг бироз қистови билан, кейинчалик эса ўзининг иштиёқи ортиб, чармқўлқоп кийишга, бокс усулларини ўзлаштиришга сидқидилдан киришади. 

Поп туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бокс бўйича мураббийлари Акбаржон Талабов ва Фаррух Турдиалиевнинг қўл остида машғулотларга зўр берган Асадбекнинг секин-аста истеъдоди кўрина бошлайди. 

Тўғрида, отаси – тадбиркор Бозорбой ака ҳам бир пайтлари бокс залига қатнаб, маҳоратини оширгани, бир мунча беллашувларда иштирок этиб, ғолибликни тантана қилгани – истеъдоднинг отадан болага ўтганида, десак янглиш бўлмас.

Дарвоқе, 2014 йилда туғилган акаси Элбек ҳам спортга бефарқ эмас. У дзюдо бўйича мунтазам машғулотларга қатнаб, мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Оилада кенжа ўғил бўлган Асадбек тез орада ота-онаси ва устозлари ишончини оқлай бошлайди. Бокс бўйича берилган кўрсатмаларни соатлаб бажаришга ва якка тартибда рингда мустақил ишлашга ўтди. Тинимсиз меҳнат эса ироданинг мустаҳкам бўлишига, боксга бўлган чин ошиқликка сабаб бўлди.

Энди машғулотларда тобланиб, анчайин кўникма ҳосил қилган Асадбекка мураббийлар беллашувларда иштирок этишга рухсат бера бошлади. Саккиз ёшида тумандаги мусобақада рингга кўтарилган ёш спортчи рақиблари деярли осонгина мағлуб этиб, шоҳсупага кўтарилади. Илк бор кўксига медаль таққан Асадбекда шижоат янаям юксалиб, бир олам орзу-истакларни дилига тугади. 

Шу орзулари сари шиддат билан қадам ташлаб, машғулотларда фаоллиги янада ошиб боради. Натижада ҳар йили туман ва вилоят миқёсида ўтадиган мусобақаларда етакчилар қаторидан жой ола бошлайди. 2018-2019 йилларда вилоят биринчиликларида 67 кг. вазн тоифасида фақат биринчи ўринларни қўлга киритиб, вилоят терма жамоаси сафига қабул қилинади. Тенгқурларига нисбатан бироз бўйчанроқ ва бақувват саналган Асадбек мактаб дарсликлариниям яхши ўзлаштириб, ўқитувчилари меҳрини қозонишга улгурди.

Бироқ катта спорт сари интилиш, юқорида таъкидлаганимиз орзу-истак, ҳавас уни 8-синфга ўтганида Чирчиқ олимпия захиралари коллежи томон етаклади. Жорий йил мазкур коллежга ҳужжатларини топширган ёш боксчи имтиҳонлардан ҳам муваффақиятли ўтиб, коллеж ўқувчисига айланди.

Биласиз, Икром Бердиев, Алишер Раҳимов, Сирож Наимов, Рустам Саидов, Элнур Абдураимов, Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Санжар Турсунов, Муроджон Аҳмадалиев, Дилшод Рўзматов, Шунқор Абдурасулов, Қудратилла Абдуқаҳҳоров каби ўнлаб спортчилар ушбу коллежнинг бокс бўлимида тарбияланиб, маҳоратини оширган ва халқаро мусобақаларда, ҳатто олимпия ўйинларида муваффақият қозониб, ватанимиз шаънини улуғлаб келмоқда. 

Мамлакатимиз байроғини халқаро майдонларда баланд ҳилпиратаётган ушбу номдор спортчиларга ҳаваси ортган Асадбек коллежнинг бокс бўлимида фаолият кўрсатаётган, тажрибали ва жонкуяр мураббийлар Фаррух Қиличев (бош мураббий), Нодир Эргашев, Алимардон Достонов, Икром Бердиев, Самад Илясов, Фаррух Мелибоев, Арифмуҳаммад Бойдавлатов, Степан Белов, Рустам Саидовлар қўл остида белгиланган режага кўра ўқув-машғулотларни давом эттирмоқда.

Катта спорт сари одимлаётган, ҳозирда 67 кг. вазнда мусобақаларга тайёргарлик кўраётган Асадбекнинг энг улуғ орзуси ёзги Олимпиадада, жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этиб, олтин медалларни қўлга киритиши ва юқорида номлари келтирилган ватандошлари сингари Ватанимиз орбўсини юксалтиришга ҳисса қўшиш. 

Асадбек уйидан Тошкентга – Чирчиқ ОЗКга ўқишини давом эттириш учун остона ҳатлаб чиқаётганида ўз-ўзига, ота-онасига, осмонўпар тоғлар қўйнидаги Попга “Мен келажакда, албатта, бокс бўйича жаҳон ва олимпия чемпиони бўламан”, деб ваъда қилганиям рост гап!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг