13 дек 18:57
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шлеменконинг UFC ўтиш шартлари маълум қилинди
Собиқ Bellator чемпиони Александр Шлеменко UFC билан узоқ кутилган шартномани измолаши мумкин.
Бунинг учун спортчи ўзининг Eagle FC турниридаги кейинги жангини ғалаба билан якунлаши керак. Бу ҳақида Eagle FC президенти Шамиль Завуров маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Александр Шлеменко катта эҳтимол билан кейинги жангини Одил Завуровга қарши ўтказади.
"Хабиб айтдики, агар Шлеменко кейинги жангида ғалаба қозонса, у ҳолда UFC билан шартнома имзолайди. Ўйлашимча, бу шарт Фаридунга ҳам тегишли. Агар у ҳам ғалаба қозонса UFC'да жанг қилади. Улардан бири UFC билан шартнома имзоласа ажойиб иш бўлар эди.
Фаридун Одиловнинг рақиби 99% га Александр Шлеменко бўлади", -дейди Шамиль Завуров.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар