UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

11 авг 18:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳасан Мирзаматовни яна жангга чорлашди, бу чемпионлик жанги бўлиши мумкин!

Яримўрта вазнда қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Георгий Кичигин (28-10) яна бир бор ўзбекистонлик Шоҳасан Мирзаматовни (10-2) жангга чорлади.

Аввалроқ, ярим ўрта вазн тоифасида Octagon лигаси чемпиони Магомед Магомедов ўз чемпионлик камарини вакант қолдирган эди. Маълум бўлишича, лига мазкур камар учун Георгий Кичигин ҳамда Шоҳасан Мирзаматов жанг қилишини истамоқда.

"Лига бизга Шоҳасан билан чемпионлик жангини таклиф қилди, чунки Магомедов кетди. Лекин Мирзаматов қочяпти ва бу жангни қабул қилмаяпти. Шундай мухлислар аудиториясига эга инсоннинг ҳақиқий қўрқоқ экани кулгили. Эронлик "жангчи"ни эса менинг шогиртларим ҳам енга олади. Агар Мирзаматовда "дух" бўлмаса, менга исталган жангчини беринг, мен шу камарни қўлга киритишни хоҳлайман!", - дея Шоҳасан ва лига раҳбариятига мурожаат қилди Георий Кичигин.

Маълумот учун, Георгий Кичигин сўнгги бор 27 май куни Octagon 45 мусобақаси доирасида бразилиялик Нилсон Оливейра билан жанг қилиб, зафар қучган эди. У фаолияти давомида ACA, ONE FC каби лигаларда жанг қилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг