07 сен 17:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди
Ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Шоҳасан Мирзаматовнинг кейинги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.
34 ёшли спортчи 5 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Octagon 64 мусобақасида иштирок этади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши маълум эмас.
Маълумот учун, Шоҳасан фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 19 июль куни қозоғистонлик Маҳир Мамедовга қарши ўтказиб, 2-раундда нокаут орқали ғолиб бўлган эди.
Аввалроқ, Octagon 64 турнирида яна бир ўзбекистонлик спортчи — Амирхон Алихўжаев жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ҳавола :
Манба : octagonleague
Фикрлар