UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

31 май 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев жанг оқшомининг жуфтликлари маълум бўлмоқда

Хабар берганимиздек, 11 июнь куни пойтахтимизда навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилади.

"Юнусобод" спорт мажмуасида соат 18:00да бошланадиган профессионал бокс оқшоми ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевга тегишли Shohjahon Promotions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиляпти. Марказий жанг табиийки, айнан Шоҳжаҳон иштирокида кечади ва у шу куни танзаниялик Салиму Женго (16-3-0)га қарши рингга кўтарилади.

Кўпчиликни оқшомнинг бошқа жуфтликлари қизиқтирмоқда. Биз шу мақсадда Шоҳжаҳоннинг ўзи билан боғланиб, айрим маълумотларни олдик. Унинг айтишича, 11 июнь куни ҳамюртимиз Улуғбек Ҳақбердиев (6-0) 10 рундлик жангда беларуслик Дмитрий Атрохов (16-9), россиялик Сергей Воробьев 8 раундлик жангда (10-1) қозоғистонлик Александр Журавский (13-7-1), боксчимиз Ботиржон Зокиров 4 раундлик баҳсда россиялик Александр Салтиков, яна бир рус боксчиси Владимир Мироненко 4 раундлик дебют жангида Али Акедилов (3-0-1)га қарши рингга чиқади. 

11 июнь кунги бокс оқшомида яна бир тажрибали чарм қўлқоп устамиз Жамшид Нажмиддинов ҳам ўзининг узоқ кутилган жангини ўтказади. Бу ҳақида унинг ўзи ҳам Инстаграм саҳифасида хабар қолдирди. Лекин ҳозирча унинг рақиби маълум эмас. Шунингдек, бу сўнгги кард эмас. Ҳали яна 2-3 та жуфтлик кардга киритилади. Шоҳжаҳоннинг ўзи айни пайтда Москва шаҳрида тайёргарлик кўрмоқда ва 5 июнь куни Тошкентга қайтиб келади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 май 13:35:24
Predatorr
Qachon boksyor bn jang qiladi bu
   
31 май 10:03:50
Abduquddus Salohiddinov
Shoxjaxon
Uzoqqilib kettimi bu safar jangi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг