UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

17 ноя 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев келаси ой Россияда жанг ўтказади

Мағлубият нималигини билмай келаётган профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги Россиянинг Краснодар шаҳрида бўлиб ўтади.

WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Шоҳжаҳон 14 декабрь куни Андрей Андреевга тегишли "Школа чемпионов" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.

Катта эҳтимол билан рақиб бразилиялик боксчи бўлади. Ҳозирда Эргашевнинг промоутерлари ушбу жанг юзасидан музокара олиб боришяпти. 

- Бразилиялик боксчи 17та жангнинг барчасида ғалабага эришган. Мен ҳам 15та жангда юз фоизлик натижа кўрсатганман. Агар рақиб билан келиша олсак, 14 ноябрь куни мухлислар ажойиб жангга гувоҳ бўлишади, - деди Эргашев сайтимизга берган интервьюсида. 

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги фаолияти давомида 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 14 та жангда ҳамюртимиз рақибларини нокаутга учратган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг