UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0

30 июн 10:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳондан мағлуб бўлган Фредриксон марказий жанг олдидан тарозига чиқди + ФОТО

Бизнинг вақт билан эртага тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Ушбу бокс кечаси Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда. Бугун эса иштирокчилар анъанавий тарзда тарозидан ўтиш маросимида кўриниш беришди. 

Марказий жанг биринчи ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади ва унда чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Алекс Сауседо ҳамда Сонни Фредриксон ўзаро тўқнаш келади. Сауседо 140,8 фунт (63,9 кг), унинг рақиби Фредриксон эса 140,9 фунт (63,9 кг) тош босди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Сонни Фредриксонни учинчи раунддаёқ техник нокаутга учратиб, рақибига илк мағлубиятни тақдим этганди. 

Қолган иштирокчиларнинг тарози натижалари:

Жосу Варгас (63,7 кг) — Сальвадор Брисеньо (138,2 / 62,7)

Жон Бауса (63,2) — Лоуренс Фрайерс (63 кг)

Донте Стаббс (72,7) — Айзия Жонс (72,3).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг