UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

17 июл 15:51
Янгиликлар

Таэквондо, Осиё ўйинлари

«Шоҳсупа сари йўл». Нигора Турсунқулова спортга кириб келиши, кумири ва бошқалар ҳақида

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаменти томонидан Осиё ўйинларига бағишланган «Шоҳсупа сари йўл» лойиҳаси ишга туширилган.

Унда қитъанинг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар билан қисқа интервьюлар ташкил қилинади. Бунгача лойиҳада Надия Дусанова, Исроил Мадримов каби спортчилар иштирок этишди.

Бугунги меҳмонимиз эса таэквондо WTF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпия ўйинлари иштирокчиси Нигора Турсунқулова бўлади.

Нима учун таэквондо?

Акаларим спортнинг ушбу тури билан шуғулланишарди. Мен эса дадам билан бирга уларни тўгаракдан олиш учун спорт залига борардим. Кунлардан бир куни акам менга ҳам таэквондо билан шуғулланишни таклиф қилдилар. Мен ҳам қизиқиб бордим ва бу менга жуда ёқди. Шу тариқа таэквондо билан шуғулланишни бошлаб юборганман.


Вазнимни камайтиришим шарт эмас

Ҳамма билан бир ҳил овқатларни истеъмол қиламан. Ёғли таомларни камроқ ейишга ҳаракат қиламан. Овқатланиш борасида менда қатъий меъёрлар йўқ. Баъзи спортчиларга ўхшаб, вазнимни камайтиришим шарт эмас. Шунинг учун, овқатланиш борасида менда муаммо йўқ. Севимли овқатим? Онамлар тайёрлайдиган уйғурча мантини яхши кўраман.

Кумири

Никита Рафалович. У доимо ўз маслаҳатлари билан бизга ёрдам беради. Атрофдагиларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Жуда меҳнаткаш ва ўз устида тинмай ишлайди. У нафақат яхши спортчи, балки ҳаётда ҳам жуда яхши инсон. Унга доимо ҳавас қиламан.

Чемпион бўлиш сири

Омад бу борада муҳим роль тутади. Буни эса Худодан сўраш лозим. Ва албатта қаттиқ меҳнат қилиш талаб этилади. Ўз устингда тинмай ишлаш, қийин пайтларда машаққатларга бардош бериш керак бўлади. Шунингдек, мураббий кўрсатмаларини мукаммал бажариш керак. Фурсатдан фойдаланиб, 10 ёшимдан буён менга устозлик қилиб келаётган Дмитрий Константинович Хванга миннатдорчилик билдираман. У инсонсиз бугунги даражага етиб кела олмасдим.



Осиё ўйинлари олдидан

Осиё ўйинларида илк маротаба иштирок этаман. Шунинг учун, жуда ҳаяжондаман. Олдимда қандай масъулият турганини ҳис қилиб турибман. Бу спорт. Ушбу нуфузли мусобақага қаттиқ тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа Жакартадан ёруғ юз билан қайтамиз.

Эришган ютуқлари:

-Осиё чемпиони

-IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” бронза медали соҳибаси

-Президент кубогида кумуш медаль эгаси

-Korea Open, Turkish Open, Qatar Open, Fujairah Open каби нуфузли мусобақалар совриндори.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
17 июл 18:52:56
Xushnudbek
Tursunqulovadan Osiyo o'yinlarida faqat oltin medal kutamiz. Omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг