30 сен 09:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шон О'Мэлли Двалишвили билан реваншга тайёр эмас
Аввал хабар берганимиздек, грузиялик UFC чемпиони Мераб Двалишвили АҚШ вакили Шон О'Мэллига реванш жангини таклиф этганди.
Бироқ Шон бу таклифга рад жавобини берди.
"Мен 3 октябрь куни жарроҳлик столига ётаман. Сен билан жароҳатланган оёғим билан жанг қилиб ҳам ғалаба қозондим. Биринчи, учинчи ва бешинчи раундларни мен ютгандим. Ҳа, мен чемпионман. Сен Умар билан жанг қил", деб ёзди америкалик спортчи.
Шундан сўнг, Мераб UFC унга кимни рақиб сифатида берса, ўша билан жанг қилишга тайёр эканини билдирди.
Ҳавола :
Манба : VestnikMMA
Фикрлар