UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

07 июн 18:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон О’Мэлли гонораридан нолиётган ММА жангчиларни танқид қилди

Теглар :  Шон О'Мэлли
UFC жангчиси Шон О’Мэлли ўз маошидан шикоят қилаётган спортчиларни танқид остига олди.

"Одамлар шундай дейишади: "Менга бор-йўғи 20 минг доллар тўлашяпти ($10 минг учун чиқиш ва $10 минг ғалаба учун)". Лекин сени ким томоша қилади? Онанг, отанг, опанг ва икки-уч дўстинг – холос. Ҳеч ким сен учун пул тўлаб телевидение орқали жангингни кўришни хоҳламайди. Сен ном чиқаришинг керак, шундагина UFC ёки бошқа промоушенда фойда келтирасан.

Бу осон эмас, албатта – бу хавфли иш. Агар $50 минг топсанг, бу жуда кўп пул эмас, лекин сен ўз севган ишингни қиляпсан. Агар сен ҳар жанг учун $50 минг топишни истамасанг, бор, Target’да ишла (АҚШдаги маркетлардан бири).

Сени ҳеч ким мажбурламайди. Сен жанг қилмасанг ҳам бўлади. Мен омадлиман – Снуп Догг мен Хашакянни нокаут қилганимда реакцияси билан мени машҳур қилди. Бу мени тезроқ олдинга силжишимга ёрдам берди. Лекин шундай вақтлар ҳам бўлдики, мен ўйлардим: "Мен кўпроқ ишлашим керак, лекин норозилик билдирмайман, чунки бу фойда бермайди", – деди у MMA Junkie нашрига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг