UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0

10 июн 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон О’Мэлли Нурмагомедов - Сэндхаген жангининг ўтказилишига ишонмаяпти

Энг енгил вазнда UFC чемпиони Шон О’Мэлли даъвогарлар ўртасидаги жангнинг ўтказилишига ишонмаслигини айтди.

Хабарингиз бор, 3 август куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC on ABC 7 турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жанги даъвогарлик мақомида бўлиб, унда америкалик Кори Сэндхаген россиялик Умар Нурмагомедовга қарши октагонга чиқади. 

"Умарнинг жанглардан қочиш одати борлиги ҳеч кимга сир эмас. У оз муддат қолганида жангларни бекор қилишни яхши кўради. Агар шу жанг белгиланган муддатида ўтказилса, мен бундан ҳайратда қоламан", - деди чемпион Шон. 

Аслида бу жанг ўтган йилнинг август ойида АҚШнинг Нэшвилл шаҳрида ўтказилган UFC on ESPN 50 турнирининг марказий баҳси мақомида ўтиши керак эди. Лекин ўшанда Нурмагомедов машғулотда жароҳат орттириб олгани учун жанг бекор қолдирилганди. Умарнинг ўрнини эгаллаган Роб Фонтни эса Сэндхаген ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлубиятга учратганди. 

Бундан уч ой олдин Умар Нурмагомедов бир йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтиб, UFC промоушени дебютанти, қозоғистонлик Бекзат Алмаханни очколар бўйича енгишга муваффақ бўлганди. Шон О’Мэлли эса кейинги чемпионлик ҳимоя жангини рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган грузиялик Мераб Двалишвилига қарши ўтказади. Ушбу жангнинг 14 сентябрь куни Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 306 турнири доирасида ўтказилиши режалаштириляпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг