UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

09 янв 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон Стрикленд UFC уни жароҳат билан жангга чиқишга мажбур қилганини айтмоқда

Теглар :  Шон СтрикландUFC
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Шон Стрикленднинг таъкидлашича, у ўзининг сўнгги жангига жароҳат билан чиққан.

У Дрикус Дю Плесси билан реванш жангида ҳали даволанмаган елка жароҳати билан иштирок этган, чунки ташкилот раҳбариятининг таклифини рад этиш имконияти бўлмаган.

"Дрикус билан жангдан олдин дўстим Аксел Ходжес билан мотоцикл ҳайдаш ортидан елкамдан жароҳат олдим, - дейди Стрикленд Kairouz Bros каналига берган интервьюсида. - Колумбияда эдим, менга жанг таклиф қилишганида, елкамга укол олаётган эдим. Муаммо шундаки, UFC’га "йўқ" деб бўлмайди. Булар қўшмачилар. Мезбонларга рад жавоби берилмайди. Шундай қилиб, мен бу жангга рози бўлишга мажбур бўлдим, чунки мени бурчакка қисиб қўйишганди".

Эслатиб ўтамиз, Шон Стрикленд 2024 йил бошида ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини Дю Плессига бой бериб қўйганди. Шундан сўнг улар биттадан жанг ўтказиб, ғалаба қозонишди. 

Айни вақтда ўрта вазн тоифаси рейтингининг учинчи поғонасида бораётган Шоннинг навбатдаги жанги 21 февраль куни Хьюстондаги UFC турнирида бўлиб ўтиши керак. Унга рейтингнинг 4-рақамли жангчиси Энтони Эрнандес рақиблик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг