UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

25 окт 07:32
Янгиликлар

Қиличбозлик

Шпага йўналишида Бухоро жамоаси ғолиб бўлди

Пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик залида кадетлар тоифасида ўтказилган Ўзбекистон кубогида шпага йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 100 нафарга яқин қиличбозлар орасида Озода Усмонжонова ҳамда Вадим Банаутдинов барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 

Ўзбекистон кубогининг кумуш медали эса Озодбек Зайнобиддинов ва Зарина Ҳамробоевага насиб қилган бўлса, Улзода Жуманазарова Асал Тошмуҳаммедова, Асилбек Ибодуллоев ва Фирдавс Суюндиқов бронза медали билан тақдирланди.

Ўғил болалар ўртасида ўтган жамоавий беллашувларда Бухоро 1 жамоаси Ўзбекистон кубоги ғолибига айланди. 

Шу тариқа, қиличбозлик бўйича кадетлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги якунланди. Мусобақа давомида қиличбозликнинг сабля, рапира ва шпага йўналиши бўйича муваффақиятга эришган спортчилар ўз ёш тоифаларида терма жамоа сафида маҳоратларини ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг