UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

12 мар 17:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шу ҳафта ўтказиладиган ва Маҳмуд Мурадовнинг собиқ икки рақиби ўзаро жанг қиладиган UFC Fight Night 239 турнирининг тўлиқ карди

Келаётган дам олиш куни, 16 март (Тошкентда 17 март тонги) АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Fight Night 239 оқшомининг марказий жанги оғир вазн тоифасида Тай Туиваса ҳамда Марчин Тибура ўртасида кечади. Турнирнинг прелим карди доирасидаги бир жанг эътиборимизни тортди. Унда Маҳмуд Мурадовнинг собиқ рақиблари Жеральд Миршерт ва Брайан Барберена ўзаро жангда муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. 

Маълумот учун, Мурадов UFC Vegas 35 турнирида Жеральдга қарши октагонга чиқиб, мағлубиятга учраганди. Ўшанда Миршерт ҳамюртимизни иккинчи раундда бўғиб қўйганди. Ваҳоланки, Мурадов биринчи раундни 10-9 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган эди. Бу Маҳмуд учун UFC'даги илк мағлубият бўлганди.

Ўтган йилнинг 22 июль куни эса Маҳмуд Мурадов Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 224 турнирида америкалик Брайан Барберенани очколар ҳисобига кўра таслим этганди.


UFC Fight Night 239 турнирининг тўлиқ карди:

Асосий кард

Тай Туиваса — Марчин Тибура

Брайан Баттл — Анж Луза

Овинс Сент-Прю — Кеннеди Нзечукву

Тиаго Мойзес — Митч Рамирес

Пенни Кианзад — Мэйси Чиассон


Прелим кард

Жеральд Миршерт — Брайан Барберена

Натан Леви — Майк Дэвис

Жозин Нуньес — Челси Чэндлер

Кристиан Родригес — Айзек Дулгариан

Оди Осборн — Жафел Фильо

Жошуа Кулибао — Дэнни Силва

Кори Маккенна — Жаклин Аморим

Шаралампос Григориу — Чэд Анхелигер

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг