UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

14 авг 09:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шунчаки қойил! Дрикус дю Плесси жанглар оралиғидаги вазнини айтди

Ўрта вазн (84 кг гача) тоифасида UFC чемпиони Дрикус дю Плесси мавсумлар оралиғидаги вазнини маълум қилди.

Жанубий африкалик аралаш яккакураш устасининг сўзларига кўра, бу вазн 100 килограмдан ошиши мумкин.

"Ҳали 84 кг вазн қилишим учун анча бор. Одатда мен 102-104 кг тош босаман. Бу менинг машғулот йиғинида бўлмаган вақтимдаги вазним эканлиги аниқ", - дея дю Плессининг сўзларини келтиради Chicago Sports Network.

Дрикус дю Плесси 31 ёшда. У UFC`даги дебютини 2020 йилда ўтказган. Февраль ойида бўлиб ўтган UFC 312 мусобақасидаги сўнгги жангида у америкалик собиқ чемпион Шон Стриклендни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этганди. 

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 319 турнирида дю Плесси Хамзат Чимаевга қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг