UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

28 май 19:51
Янгиликлар

Теннис

Синнер энг кўп қиррали теннисчи кимлигини айтди

Италиялик теннисчи Янник Синнер ҳамкасби Карлос Алькарас ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Алькарасни айни пайтдаги энг кўп қиррали теннисчи деб биламан. У кортда истаган ишини қила олади. Баъзида унинг ожиз томонларини топиб бўлмайди. Балки унинг чап томондан берадиган зарбаси ўнг томондагидан кўра кучсизроқдир. Аммо у зарбаларига 100 фоиз кучини беради. Менда ҳам шундай. Мана нима сабабдан бизнинг ўйинларимиз доимо қизиқарли.

Биз меҳнатсевармиз ва ўз йўлимизда дадил одимлаймиз. Карлос билан биргаликда етакчилик учун кураш олиб бораётганимдан мамнунман. Бироқ ҳали олдимизда бошқа теннисчилар ҳам бор", - деди Синнер. 

Эртага, 29 май куни Синнер "Ролан Гаррос"нинг биринчи даврасида франциялик Александр Мюллерга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг