06 май 09:55
Янгиликлар
Теннис
Синнер ва Маррей Рим "Мастерс"ни ўтказиб юборади
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Янник Синнер ўз ватанида ўтказиладиган Рим "Мастерс" турнирида иштирок эта олмайдиган бўлди.
Шунингдек, дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси, ҳозирда ATP рейтингида 57-поғонада бораётган британиялик Энди Маррей ҳам иштирокчилар рўйхатидан чиқарилди. Ҳар иккала теннисчининг бу қарорга келишига жароҳат сабаб бўлган.
Синнер белидаги жароҳати туфайли Мадрид "Мастерс" турнирининг 1/4 финалига чиқа олмаганди. Британиялик тажрибали теннисчи эса Майами "Мастерс" турнирида товонидан олган жароҳатидан ҳали фориғ бўлмаган.
Энди бу икки теннисчининг ўрнини Рим "Мастерс" турнири асосий тўрида аргентиналик Педро Качин ҳамда француз Артур Риндеркнех эгаллайди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар