UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

26 авг 13:08
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup 2025. Нодирбек Абдусатторов "чўкиш"да давом этмоқда

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг 7-тури бўлиб ўтди.

Дунёнинг кўзга кўринган ва рейтинги юқори 10 нафар гроссмейстери жам бўлган ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2771) омадсиз иштирок этмоқда. Шахматчимиз ортда қолган 7 та турда ҳали ғалаба нималигини билмади. Бундай омадсиз иштирокка анчадан бери гувоҳ бўлмаётгандик. 

Гроссмейстеримиз ўтказилган 7 та учрашувнинг 4 тасида рақибларига имкониятни бой берди, 3 тасида эса дурангга рози бўлди. Турнир жадвалида сўнгги 10-ўринни эгаллаб турган Нодирбек кеча ўтказилган 7-турда 9-поғонада борган польшалик Ян-Криштоф Дудага имкониятни бой бериб қўйди. 

Sinquefield Cup 2025 турнирининг 7-турида Уэсли Со амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуни, Рамешбабу Праггнанандҳа франциялик Алиреза Фирузджани мағлубиятга учрата олди. Қолган икки партияда кучлар тенг келди. Мусобақа якунланишига 2 тур қолган бир пайтда турнир жадвалида қўшҳокимлик юзага келди. Фабиано Каруана ва Рамешбабу Праггнанандҳа 4,5 тадан очко жамғариб, биринчи ва иккинчи ўринларни банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг