UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

24 авг 07:24
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup. Нодирбек Абдусатторовда яна дуранг ва бошқа натижалар

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири бўлиб ўтмоқда.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстерлари бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор. 

Турнирнинг 5-турида ҳамюртимиз оқ доналарда Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766)га қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Нодирбек 4 дуранг ва 1 мағлубиятга эга бўлиб турибди. У ҳали бу мусобақада ғалаба қозона олмади. 

Бешинчи турда ҳам аввалги турларда бўлгани сингари битта ғалаба қайд этилди. Мусобақада пешқадамлик қилаётган Алиреза Фирузжа (Франция, 2751) оқ доналарда ўйнаб, аутсайдер Аниш Гири (Нидерландия, 2746)ни таслим этди. Ушбу ғалабадан кейин Алиреза 3,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Америкалик Уэсли Со 3 очко билан 2-ўринни банд этган. 

Бугун турнирда дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Нодирбек Абдусатторов эртага ўтказиладиган 6-турда қора доналарда турнирда сўнгги ўринни эгаллаб турган Аниш Гири билан ҳисоб-китоб қилади. Гири ҳисобида 1,5, Нодирбекда эса 2 очко бор. Олтинчи тур олдидан олти нафар гроссмейстер 2,5 очкодан жамғарган. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг