UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0

06 фев 15:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сирил Ган жамоаси Френсис Нганну билан реванш жангини сўраяпти

Сирил Ган мураббийи ва менежери Фернанд Лопес Парижда Ган ва Нганну ўртасида реванш жанги ташкиллаштирилиши кераклигини таъкидлади.

"Мен кейинги жангимиз Францияда, Нганну билан бўлишини хоҳлайман. Эҳтимол, UFC бу ҳақида унчалик ҳам бош қотирмаётгандир. Агар, улар Френсис билан юзага келган муаммонни ҳал қилса, уни Жон Жонс билан жанг қилишга ундайди.

Менежер сифатида яна шуни айта оламанки, Сирил Френсис билан жангдан кўп пул топди, унинг вақти кўп. Биз олти-етти ой кутишимиз мумкин, бу вақтда улар Френсис билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиши ҳам мумкин. Менимча, жанг яқин, яқин орадаги жанглар ҳақида гап кетганда, биз ҳар доим реваншлар ҳақида гаплашамиз, чунки, бу аҳамиятга эга. 

Агар, мендан сўрасангиз, мен менежер сифатида Парижда реванш жангини ўтказардим. Агар, улар Парижда жанг қилса, Френсис кўп пул ишлаб олади. Франция, Африка бу жанг учун ақлдан озган. Френсиснинг кўпчилик мухлислари — Парижда ёки умумий Европа қитъасида яшовчи африкаликлардир. Агар, бу жанг Францияда ташкиллаштирилса, бу шунчаки, "бомба" бўлади", —   дея таъкидлаб ўтган франциялик мутахассис ўз интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, оғир вазн тоифасидаги жанг 22 январь санасида, Анахаймда, UFC 270 турнири доирасида бўлиб ўтди. Унда очколар эвазига Френсис Нганну ғолиб деб топилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг