UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Родрининг трансфери "Барселона"га тахминан қанчага тушиши маълум 0 10:59Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Чемпион Синдаров - Прагг партиясида аниқланди 0 10:28Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда 0 09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0 08:49Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди 0 08:03Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди 0 19:56Рамазон Темиров UFC собиқ юлдузига қарши жанг қилади — манба 0 19:17“Ливерпуль” ва ПСЖ Барколя бўйича келиша олмаяпти 0 18:47Брэди Махачев - Гэрри жанги ҳақида: "Бир дарвоза олдидаги футбол" 0 18:13Таркибида 12 та жанги бор UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 17:48"У ўз имиджини бузмоқда". Даррен Тилл Иан Гэррини аёллар ҳақидаги гаплари учун танқид қилди 0 17:17“Ҳеч ким клубдан устун эмас”: “Реал” Винисиусга ультиматум қўйди 0 17:07Ўзбекистонлик сумочи ўзидан уч баравар оғир рақиби устидан тарихий ғалабага эришди (ВИДЕО) 0 16:49Украина россиялик боксчиларнинг халқаро турнирларга қайтишига кескин қарши чиқди 0

04 янв 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ Bellator чемпиони Вадим Немковга жанг берилди

Яримоғир вазн тоифасида собиқ Bellator чемпиони Вадим Немковнинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум бўлди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси шу ой жанг ўтказишга розилик берди. Бу ҳақда Немковнинг жамоасидагилар хабар беришди. 

"Вадимнинг жанги тасдиқланди. Шу кунларда рақиб эълон қилинади", - дейилади хабарда. 

Аслида у 25 январь куни БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этиладиган Bellator Champions Series турнирида октагонга чиқиши керак. Унинг бу турнир кардида қолиш ёки бошқа сана ва манзилда жанг қилиши ҳозирча номаълум. Вадим аввалига собиқ PFL чемпиони Анте Делия билан жанг ўтказиши керак эди. Лекин Анте жангдан "ечилди". Кейин россияликнинг америкалик Кори Андерсонга қарши жанги белгиланди. Аммо бу сафар Немков бу жангдан бош тортди. 

Маълумот учун, ўтган йилнинг февраль ойида Вадим Немков оғир вазн тоифасида муваффақиятли дебют қилганди. Ўшанда у Ар-Риёдда ўтган PFL ва Bellator промоушенларининг қўшма турнирида собиқ PFL чемпиони Бруно Каппелоззани иккинчи раундда қўлдаги учбурчак усули орқали мағлуб этганди. Кейин октябрь ойида 32 ёшли Вадим PFL суперчемпионлиги учун кечган Фрэнсис Нганну ва Хенан Феррейр жанги учун захира варианти бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг