UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 янв 10:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ UFC чемпиони Алекса Грассо қайтмоқда. Уни 7 ғалабали серия билан келаётган рақиб кутмоқда!

Аёллар ўртасида энг енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Алекса Грассонинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар очиқланди.

Аргентиналик аралаш яккакураш устаси 28 март куни октагонга қайтади. Алекса шу куни АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 271 турнирида америкалик Мейси Барберга қарши жанг ўтказади. 

Алекса Грассо икки мағлубиятли серия билан бу жангга келмоқда. 2024 йилнинг сентябрь ойида Валентина Шевченко билан чемпионлик трилогиясининг сўнгги жангида чемпионлик камарини йўқотган Грассо ўтган йилнинг майида ҳакамларнинг якдил қарори билан бразилиялик Наталия Сильва имкониятни бой бериб қўйганди. Аслида Алекса 24 январь куни яна бир собиқ чемпион Роуз Намаюнасга қарши октагонга чиқиши керак эди. Аммо мексикалик жароҳат олиб, бу жанг бекор бўлганди.

Таққослаш учун, Мейси Барбер кетма-кет еттита ғалабага эришди. Сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида Карин Сильвага қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори эвазига зафар қучди. Айни пайтда Грассо ва Барбер UFC’нинг аёллар ўртасидаги энг енгил дивизиони рейтингида мос равишда учинчи ва бешинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг