19 фев 19:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Соннен Хабиб нега камардан воз кечишга тайёр эканини тушунтирди
Собиқ UFC жангчиси Чейл Соннен чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг камарни ўз хоҳиши билан топширишга тайёр эканлиги ҳақидаги фикрига муносабатини билдирди.
"Агар Хабиб мағлуб этган йигитлар чемпион бўлса, бу Нурмагомедов эришган натижаларнинг аҳамиятини ошириб юборади. Шу сабабдан ҳам у ҳозирги вазиятда кетишни танлади. Хабиб учун энг ёмон нарса - бу камарни у билан бир пайтда фаолият олиб бориб, лекин Хабибга қарши октагонга чиқмаган жангчининг олиши бўлади.
Сабаби, бу жангчи чемпион бўлгандан сўнг, Хабибга мен энг кучли жангчиман, сен мени мағлуб қила олмагансан дейишни бошлайди", - деди Чейл Соннен.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар