13 окт 10:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Спонг тоза чиқди
Голландиялик боксчи Тайрон Спонгнинг учинчи қон таҳлили тоза чиқди.
Бу ҳақида боксчининг ўзи маълум қилди. Спонгнинг айтишича, ундан 2 октябрда олинган қон таҳлилларида ҳеч қандай тақиқланган моддалар аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Спонг бугун Усикка қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо, Бутунжаҳон Антидопинг Агентлиги (WADA) 6 октябрь куни Тайронда тақиқланган моддалар аниқланганини маълум қилган ва боксчини номаълум муддатга четлатганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар