UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0 08:06Рамазон Темировнинг вазн рейтингида бир нечта ўзгариш бўлди 0 19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0

28 окт 22:43
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатида уч нафар ҳамюртимиздан иккиси мағлуб бўлиб улгурди

Бугун Албания пойтахти Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича но олимпия вазн тоифаларида жаҳон чемпионати старт олди.

Уч кун давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Турнирнинг илк куни доирасида юнон-рум кураши усталари — Абдулло Алиев (72 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (82 кг) гиламга чиқди.

Алиев саралаш босқичида қирғизистонлик Ирискелди Хамзаевни 2:1, нимчорак финалда молдовалик Михай Петични 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса Абдулло Франция вакили Ибраҳим Маҳмуд Ганемга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жалгасбай Бердимуратов эса саралашда арманистонлик Карен Хачатрянни 6:0, нимчорак финалда қозоғистонлик Евгений Поливадовни 9:0 ҳисобида доғда қолдирди. Венгрия вакили Эрик Сзилвассига қарши чорак финал баҳсида эса ҳамюртимизга омад етишмади — 1:6.

Эндиликда уларнинг рақиблари финалга йўл олган тақдирдагина вакилларимиз ўтиш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Маълумот ўрнида, мусобақанинг эркин кураш баҳсларида 79 кг вазнли Мирзо Ҳайитов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг