UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

12 июл 13:23
Янгиликлар

Спорт курашлари

"Спорт Оскари" соҳиби Умиджон Жалоловни табриклаймиз!

Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, спортимиз марвариди, ёшлар ўртасида бир спортчи эришиши мумкин бўлган барча мусобақалар ғолиби Умиджон Жалолов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Умиджон Жалолов 2002 йил 12 июль куни Бухоро шаҳрида дунёга келган. Отаси Ўткир ака Умиджон 20 кунлик чақалоқ пайти уни кураш залига олиб келган ва мураббий Латиф Халимовга "ўғлим Умиджон бугундан сизнинг шогирдингиз" дея топширган. Яхши ният, ярим давлат деб бежизга айтишмайди. Йигирма кунлигида эркин кураш залига келган чақалоқ орадан йиллар ўтиб, уни бутунлай забт этди.  

"Ўша кунни жуда яхши эслайман. Отаси Ўткир билан болаликдан қалин дўстмиз. Бундан 19 йил олдин залга 20 кунлик чақалоқни олиб келиб, у сенинг шогирдинг бўлади деганди. Ўтган йиллар давомида биз айтишга арзигулик ютуқлар ва шу билан бирга машаққатли йўлни босиб ўтдик. Мен Умиджон билан фахрланаман", - дейди Латиф ака. 

Халқаро тоифадаги спорт устаси Умиджон Жалолов ўсмирлар ўртасида икки карра Осиё чемпиони (Бангкок 2017, Тошкент 2018), жаҳон чемпиони (2019, София), Аргентинада ўтказилган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби (2018, Буэнос-Айрес) ҳисобланади. У эришган натижалари учун "Спорт Оскари" - "Олтин мангуст" совринига ҳам эга чиққан. Биз у зафар қучган халқаро мусобақаларни ҳали санамадик. Бунга анча вақт керак бўлади. 

Фурсатдан фойдаланиб, эркин курашимиз эртаси ҳисобланган Умиджон Жалоловни бугунги унутилмас сана - таваллуд куни билан муборакбод этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг