UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0

23 мар 16:36
Янгиликлар

Бошқалар

Спортчи қизларга Президент совғалари топширилди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда шаҳардаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 1 минг 800 спортчи қизга Президент совғалари топширилди.


– Президентимиз томонидан кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик биз, ёшларни янада пухта билим олиш, спорт билан мунтазам шуғулланишга ундайди, – дейди 26-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, пенчак силат бўйича Ўзбекистон чемпиони Сарвиноз Иброҳимова. – Миллий қадриятларимиз ва замонавий мода йўналишларига мос спорт либослари барчамизга манзур бўлди.

Тадбирда мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш, хотин-қизлар спортини ривожлантириш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

– Бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этади, – дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Наманган вилояти филиали директори Акмалхон Мамадумаров. – Яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланаётган спортчи ёшларимиз қитъа ва жаҳон чемпионатларида, нуфузли халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, Ватанимиз довруғини янада оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Вилоят спортчи қизлари мамлакат ва халқаро спорт ареналарида салмоқли ютуқларни қўлга киритмоқда. Хусусан, Бразилияда ўтган XV Паралимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Нозимахон Қаюмова, Жанубий Кореяда ўтказилган таэквондо WTF бўйича халқаро турнир ғолиби, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Севинч Муҳаммаджонова, Ҳиндистон мезбонлик қилган кураш бўйича жаҳон чемпионати олтин медали совриндори Мухлиса Абдумаликова, Қозоғистонда ўтказилган енгил атлетика бўйича халқаро турнир ғолиби Нурхон Муҳиддинова каби спортчилар шулар жумласидандир.

Вилоятдаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган 233 мингдан ортиқ ўқувчи қизнинг 40 мингга яқини спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Наврўз байрами арафасида вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 12 мингга яқин спортчи қизига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган спорт либосларидан иборат Президент совғаси топширилди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг