UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0 13:41"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди 0 13:17Неймарга 10 кун вақт берилди 0 12:43Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов Астанада маст ҳолатда қўлга олинди 0 12:09"У менга нима таклиф бера олади?" Макгрегор — Шавкат Раҳмонов билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 11:00Россиянинг халқаро спортга қайтиши: Ўзбекистон учун бу нимани англатади? (мутолаа учун) 0 10:33Англия термасининг тўрт ўйинчиси Норвегия билан учрашув олдидан жамоавий машғулотни ўтказиб юборди 0

18 сен 12:18
Янгиликлар

Бошқалар

Спортчилар учун: психологик тайёргарлик ҳақида 5 та факт

Теглар :  Психология
АҚШ 4 йилликнинг ва умуман дунёнинг энг нуфузли спорт мусобақаси бўлган Олимпия ўйинларида нега биринчиликни бермай келмоқда?

Чунки, бошқалардан фарқли равишда АҚШ ўз олимпиячиларини нафақат юқори даражада тактик-техник, жисмоний тайёргарлигига, балки ҳар бир спортчининг психологик тайёргарлигига ҳам жиддий эътибор беради. Америка психологлар ассоциацияси (АPА) маълумотига кўра, охирги пайтларда Олимпия даражасидаги спортчилар билан психологик йўналишида олиб борилаётган ишлар, эҳтиёж асосида кескин оширилмоқда. Майкл Фелпс ва Симона Байлз каби жуда катта тажрибага эга, номдор ва энг машҳур спортчиларда ҳам психологик муаммолар учраши, улар мутахассис психологлар билан ишлаши APA'нинг расмий сайтида келтирилади.

"Биз АҚШга етиб олишимизгача анча бор" деб ўтириш ярамайди. Тан олиб айтишимиз керак, Рио Олимпиадаси билан Токиодаги натижаларимизни солиштирсак, ривожланиш йўқ. Шошилинч чоралар ҳукумат ва мутасадди идоралар томонидан кўрилмоқда, тегишли норматив ҳуқуқий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Замонавий профессионал спорт трансформацияга учраётганини тан олиш, эскича услубда ишлаётган мураббийлар ҳамда машғулотларни олиб бораётган спортчилар, айниқса натижа паст бўлган ҳолларда ниманидир ўзгартириш, ривожланиш, янгиликларни қабул қилишни ўрганишлари зарур бўлган вақт келди. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мутахассис психолог ва амалиётчи спорт психологи сифатида қуйидаги фактларни тўпладик ҳамда уларни профессионал спорт соҳасидаги мураббийлар, айниқса спортчиларимиз, қўшимча равишда мутасаддилар билишлари фойдадан ҳоли бўлмайди деган фикрдамиз.

1-факт

Психологик тайёргарлик спортчининг натижаларини оширишга ёрдам беради холос, уни чемпионга айлантириб қўядиган сехрли таёқча ёки бир хўплаб ичиладиган эликсир эмас. Спортчи бунда психолог билан бирга “меҳнат” қилиши керак.


2-факт

Психологик тайёргарлик бир марталик психолог суҳбати (консултацияси) билан шаклланиб қолмайди, жисмоний ёки тактик-техник тайёргарлик каби доимий, муайян вақт давомидаги машқлар ва психолог кузатуви зарур.


3-факт

Психологик тайёргарлик замонавий профессионал спорт тайёргарлигининг бир қисмига айланиб улгурган. Психологик тайёргарлик керак эмас деган фикрдаги “жуда тажрибали мураббий ва мутасаддилар” 20-30 йил аввалги спорт тажрибаларига асосланиб, замонавий профессионал спорт перформансини кўрсата оладиган спортчиларни тарбияласа бўлади деган иррационал фикрда қолиб кетишган инсонлардир. Спортчиларнинг масъулиятли мусобақалардаги тушунарсиз сабаблар билан мағлубиятидан дарс олиш мақсадга мувофиқ.


4-факт

Стоматолог урологни вазифасини бажара олмагани каби, спорт психологининг вазифасини врач ёки жуда тажрибали мураббийлар бажара олмайди. Барча спорт мутахассислари ҳамкорликда ишлашлари шарт.


5-факт

Психологга эҳтиёжи йўқ бўлган спортчилар бўлиши мумкин, қобилият истеъдодга айланган ҳолларда спортчи ҳатто мураббийсиз ҳам Олимп чўққисини забт эта олади. Лекин спортчи ўзи (спорт ижроси ва маҳорати)  ҳақида кичик иккиланиш ёки ҳавотири бўлса, психолог ёрдамини олишдан тортинмаслиги керак. Бу унинг натижалари яхшилашининг калити бўлиши мумкин. Муҳими спорт менежерлари ҳамда мураббийлар бу масалага бағрикенгроқ бўлишлари кун тартибидаги муҳим тавсия ҳисобланади.


Акобр Абдуллаев, спорт психологи

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг