UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

30 дек 18:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортчиларимиз пул мукофоти билан тақдирланишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида бир гуруҳ спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда якуни сари яқинлашиб бораётган 2019 йилда Жаҳон чемпионати ва 30-Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчилар ҳамда уларни ушбу мусобақаларга тайёрлаган мураббийлар пул мукофоти билан тақдирланишди. 

Маросимни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов кириш сўзи билан очиб, спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини қўлга киритилган муваффақият билан муборакбод этди ва 2020 йили Токиода ўтказиладиган Олимпиадада ғалабалар бардавом бўлишини тилади. 

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Шавкат Султонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходимлари, мукофотланган спортчи ва тренерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Маълумот учун, Бутунжаҳон ёзги Универсиадада Ўзбекистон спорт делегацияси 7 та олтин, 9 та кумуш, 12 та бронза, жами 28 та медалга сазовор бўлган ҳолда 112 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 19-ўринни эгаллаганди. Ўн кун давом этган ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг 112 давлатидан келган жами 5 971 нафар спортчи 18 та спорт тури бўйича 222 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борган эди.

Спортнинг Олимпия ва Паралимпия, шу жумладан, оғир атлетика бўйича 14-28 сентябрь кунлари Паттайя (Таиланд), парасузишда 16-22 сентябрь кунлари Лондон (Буюк Британия), паратаэквондо бўйича 3-8 февраль кунлари Анталия (Туркия), пара енгил атлетикада 7-15 ноябрь кунлари Дубай (БАА) шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритишганди. 

Жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди. Фармойишга кўра олтин медаль соҳибларининг ҳар бири 12 минг АҚШ доллари, кумуш ва бронза медали эгалари эса мос равишда 6 минг ва 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Бу спортчиларнинг мураббийлари эса мос равишда 6 минг, 3 минг ва 1,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотларига сазовор бўлишди.

Шунингдек, тадбирда илк маротаба жорий йил 3-14 июль кунлари Неаполь (Италия) шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларида совринли ўринларга сазовор бўлган атлетлар ҳам тақдирланишди. Универсиада ўйинлари ғолиблари 10 минг АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиблари 5 минг АҚШ доллари ҳамда бронза медали эгалари эса 2,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Мукофотланган спортчи ва мураббийлар:

Жаҳон чемпионати совриндорлари (спортчилар):

Олтин

Тошпўлатова Шоҳсанам Дилшодбек қизи - парасузиш олтин ва бронза

Солиев Дониёр Нурулла ўғли - пара енгил атлетика

Омонов Бобиржон Зоиржон ўғли - пара енгил атлетика

Норбеков Ҳусниддин Қиличбоевич - пара енгил атлетика

Чеваров Бекжон Сирожиддин ўғли - пара енгил атлетика

Кумуш

Жўраев Акбар Ҳуснидилла ўғли - оғир атлетика

Мусабеков Фирдавс Улуғбек ўғли - парасузиш

Асланов Ислом Даминович - парасузиш 3 та кумуш

Наимова Гулжаной Абдулла қизи - паратаэквондо

Бурхонова Сафия Каимовна - пара енгил атлетика

Гиясов Тимур Мухаматжон ўғли - пара енгил атлетика

Бронза

Набиева Муаттар Абдуллажон қизи - оғир атлетика

Эргашев Адҳамжон Абдуллажон ўғли - оғир атлетика

Турсунхўжаев Музаффар Шуҳратилло ўғли - парасузиш

Мирзоҳидова Нигорахон Фарҳод қизи - парасузиш

Марасулов Азизжон Азимжон ўғли - паратаэквондо

Мухторов Санжар Тошпўлат ўғли - паратаэквондо

Султонов Элбек Улаш ўғли - пара енгил атлетика

Қаюмова Нозимахон Нўъмонжоновна - пара енгил атлетика

Мураббийлар

Олтин

Амилов Равшанбек Қобилжонович - парасузиш олтин ва бронза

Казакова Анна Валерьевна - пара енгил атлетика

Хайдаров Мовлонбек Мухторович - пара енгил атлетика

Шишков Игорь Геннадиевич - пара енгил атлетика

Казакова Галина Михайловна - пара енгил атлетика

Кумуш

Мирзажонов Фарҳод Мирҳамидович - оғир атлетика

Абдуллаев Нодирбек Баҳодиржонович - парасузиш

Хорлин Сергей Фёдорович - парасузиш 3 та кумуш

Қўзиев Бобир Собирович - паратаэквондо кумуш ва бронза

Камулия Григорий Григорьевич - пара енгил атлетика

Ходжамов Рахмонберди Жумаевич - пара енгил атлетика

Бронза

Тоғаев Маҳмуд Абдуллаевич - оғир атлетика

Мендибаев Баҳром Рустамович - оғир атлетика

Абдуллаев Муродбек Баҳодиржонович - парасузиш

Каримов Равшан Бахтиёрович - парасузиш

Жўраев Умматқул Маматқулович - паратаэквондо

Ҳайдаров Ҳакимжон Мамирович - пара енгил атлетика

Абдухаликов Сардор Абдухаликович - пара енгил атлетика бронза

 

ХХX Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларининг ғолиб ва совриндори:

Султонов Ҳумоюн Агзамович - теннис олтин ва кумуш

Файзиев Санжар Азамат ўғли - теннис олтин

Пулатов Ниёз Сергеевич - таэквондо кумуш

Хуррамов Муҳаммадкарим Шокир ўғли - дзюдо бронза

Тўраев Ҳикматулло Достон ўғли - дзюдо бронза

Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи - дзюдо бронза

Бобонов Давлат Ҳусниддин ўғли - дзюдо бронза

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 дек 21:47:12
Husniddin Mirzaliyev
Теннисчиларимизни хам унутишмабди, бўларкану. Аслида бу кам, аммо йўқдан кўра...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг