UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0

08 мар 07:14
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортни ривожлантириш вазири соҳа мутахассислари ҳамда спорт фахрийлари билан учрашди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов соҳа мутахассислари билан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш йўлида яна бир учрашув ўтказди.

МОҚда ўтган тадбир узоқ йиллар юртимиз спорти ривожи йўлида меҳнат қилган фахрийларимиз билан ташкил этилди. Унда Адҳам Икрамов ва унинг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ва Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Маҳситов бошчилигидаги 100 нафарга яқин таниқли спорт фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирни Ойбек Касимов олиб борди ва йиғилиш кун тартиби ҳақида қисқача маълумот берди. Шундан сўнг, Адҳам Илҳамович асосий мавзу юзасидан фикр билдирди:

“Ҳурматли Президентимиз ушбу лавозимга тайинланишим арафасида бир қатор йўналишлар бўйича топшириқ берган эдилар. Бугун Сизлар билан олдимизга қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш учун фикр алмашмоқчимиз. Давлатимиз раҳбари оммавий спорт, селекция ва олий спорт ютуқлари нуфузини оширишга катта эътибор қаратмоқдалар. Ҳукуматимиз ҳам бу борадаги режаларимизни қўллаб қувватлаяпти. Сизлардаги бой тажриба ва билим билан уни амалга оширишни истаймиз”, – деди Адҳам Илҳамович.

Йиғилиш давомида Спортни ривожлантириш вазири соҳада амалга оширмоқчи бўлган ўзгаришлар, ташкил этиладиган фонд ва унинг фаолияти, БЎСМ ва ИБЎСМлар иши ҳамда мутахассислар малакасини ошириш лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берди. Қолаверса, ёш спортчиларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш орқали параллель равишда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларида қатнашадиган авлодни ҳозирдан тайёрлаб бориш ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Баҳодир Махситов фахрийларимиз қўлларидан келганча ёш авлодга ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.

Адҳам Илҳамовичнинг маълум қилишича, ташкил этиладиган фонд ҳисобидан фахрийларимиз вилоятларга хизмат сафарига жўнатилади. Улар ҳар бир туманда йўлга қўйилган ишларни таҳлил қилиб, Вазирликка бу бўйича ўз хулосаларини билдиришади. Шунингдек, бой ҳаётий тажрибалари эвазига жойларда оммавий спортни ривожлантириш бўйича БЎСМ мураббийлари ҳамда ўрта мактаблардаги жисмоний тарбия ўқитувчиларига ўз маслаҳат ва тавсияларини бериб боришади.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув спортимиздаги муаммоларни бартараф этиш йўлида фахрийларимизга куч-ғайрат берди. Суҳбат давомида узоқ йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар спорт тиббиёти йўналишини янада ривожлантириш, соҳада кадрлар малакасини ошириш, оммавий спорт тарғиботини кучайтириш каби масалалар бўйича таклифларини билдиришди.

 Айниқса, аввал жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун хизмат қилган тиббий-соғломлаштириш диспансер фаолиятини қайта тиклаш таклифи илиқ қарши олинди. Ўз навбатида, Адҳам Икрамов уларни тинглаб, жамоавий муҳокама орқали ғояларни янада такомиллаштирди.

Якунда ҳар 3 ойда бир бор катта таркибдаги фахрийларимиз билан бугунгидек йиғилишлар ўтказиш, унда долзарб масалаларни муҳокама қилиб, уларнинг ечими бўйича таклифларни тайёрлаб келиш бўйича келишиб олинди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар унда иштирок этган фахрий аёлларни кириб келаётган айём билан табриклаб, уларга баҳор рамзи - гуллар тақдим қилишди.

Cуратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг