19 июл 09:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Стерлинг Хабибни ҳурмат қилишининг сабабини айтди
Алжемейн Стерлинг Хабиб Нурмагомедов ҳақида фикр билдирди.
"Бу ўйинда узоқроққа борсанг, мағлуб бўласан. Сени нокаутга учратишади, мағлуб этишади. Мен қийин жанглар яқинлашаётганини, кетиш вақти келганини тушунадиган даражада ақлли эдим. Шунинг учун ҳам Хабибни ҳурмат қиламан.
Мен Хабибга ўхшаган йигитларни қадрлайман, чунки у ҳар куни жанг олдидан, 29 хил кеча олдидан уйғонган ва ғалабага руҳан, жисмонан тайёр бўлган. Бу жуда қийин", - дея Стерлингнинг сўзларини келтиради Sportskeeda нашри.
Эслатиб ўтамиз, Алжемейн Стерлинг сўнгги бор 10 апрель куни Петр Янга қарши реванш жангини ўтказган эди.
Аввалроқ, Стерлинг UFC'га раҳмат айтиб, Петр Янни "тролл" қилган эди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар