UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

26 авг 11:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Стол тенниси бўйича "Мустақиллик кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  Стол тенниси
Мустақиллигимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан стол тенниси бўйича катталар ўртасида "Мустақиллик кубоги" онлайн мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур онлайн мусобақа ўтказилишидан асосий мақсад аҳоли ўртасида Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи спорт турларини янада оммалаштириш, пандемия даврида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун имконият яратиш, терма жамоага янги истеъдодли стол теннисчиларни саралашдан иборат.

Кеча, 24 август куни “ZOOM” платформаси орқали ташкил этилган онлайн мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Маросимни Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова кириш сўзи билан очиб берди ва иштирокчиларга мусобақа давомида омад ёр бўлиши ҳамда энг улуғ, энг азиз байрамимиp – Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан спорт ихлосмандларини табриклади.

Давлатимиз мадҳияси янграгандан сўнг, стол теннисчилар баҳсларга киришди. Икки кун давом этган баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан стол тенниси усталари баҳслашишди.

Мусобақанинг биринчи куни қизлар баҳси билан бошланди. Мазкур беллашувларда биринчи ўринни Тошкент шаҳар вакиласи Гуфранова Римма эгаллаган бўлса, иккинчи ўринни Андижон вилоятидан Саида Олимжонова эгаллади. Кучли учликни эса Тошкент вилояти вакиласи Камила Холиқова якунлаб берди.

Бугун эса онлайн мусобақани эркаклар давом эттиришди. Қизиқарли кечган баҳсларда Андижон вилояти терма жамоаси аъзоси Қутбидилло Тешабоев бош совринни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин фарғоналик Шаҳзод Тоштемировга насиб этди. Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси аъзоси Дониёр Торамуратов эса учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг