UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

29 мар 09:09
Янгиликлар

Футбол

Суд-тиббий эксперти Марадонанинг ўлими ҳақида янги маълумотни эълон қилди

Теглар :  Диего Марадона
Диего Марадонанинг вафоти сабабларини текширишда қатнашган суд-тиббий эксперти Карлос Маурисио Кассинелли машҳур футболчининг соғлиғи тўғрисида янги маълумотларни очиқлади.

Унинг айтишича, чемпионнинг юраги 503 грамм оғирликда бўлиб, бу катта ёшли одам учун меъёрдан деярли икки баробар кўп. Юрак бутунлай ёғ билан қоплангани юрак-қон томир тизимида жиддий муаммолар борлигидан далолат берган.

"Юрагида тромб пайдо бўлган, бу унинг ўлимидан олдин агонияда бўлганини кўрсатади. Бундай қон лахталари фақат шундай ҳолатларда ҳосил бўлади. У тахминан 12 соат давомида азобланган бўлиши мумкин", – деди Кассинелли.

Дастлаб унинг ўлимига юрак тўхташи сабаб бўлгани айтилган, аммо мурдани ёриб текширганда у ўткир ўпка шиши ва сурункали юрак етишмовчилигидан вафот этгани аниқланган.

Аввалроқ Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг