UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0

02 окт 11:48
Янгиликлар

Теннис

Султонов кучли рақибга қарши уч сетдан иборат учрашув ўтказди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртларимиз - Денис Истомин ва Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этяпти. Мусобақанинг биринчи ракеткаси бўлган Истомин кеча илк даврада португалиялик Фредерику Сильвани 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этганди. 

Ҳозиргина якунига етган учрашувда истеъдодли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов мисрлик Муҳаммад Сафватга қарши баҳс олиб борди. Икки соату 32 дақиқа давом этган баҳс якунида тажрибали ҳисобланган Сафват 6:2, 4:6, 7:6, тай-брекда 7:4 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи даврага йўл олди. 

Таққослаш учун, мисрлик теннисчи дунё рейтингида 196, Султонов эса 563-ўринни эгаллаб турибди. Ҳумоюннинг саралаш турнирида уч нафар рақибини мағлуб этиб асосий тўрга етиб келгани ҳам эътиборга молик ҳолат. Сафват билан учрашувда Султонов ҳисоб 4:5 рақиб фойдасига бўлиб турган бир вазиятда учта матчболдан ҳам чиқиб кетди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг