UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Жавоҳир Синдаров тўртта босқичди Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 10:58Сегреев гол урган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди, Ўрунов айнан унинг ўрнига майдонга тушди 0 10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0 07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0

19 май 18:34
Янгиликлар

Теннис

Султоновнинг "Ролан Гаррос"даги учрашуви 55 дақиқагина давом этди

Бугун куннинг иккинчи ярмида Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи тўртта нуфузли турнирдан бири - "Ролан Гаррос" мусобақасининг саралаш баҳслари бошланди.

Хабар берганимиздек, French Open 2025 турнирида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз омадини синаб кўриши керак эди. Бироз аввал теннисчимиз иштирокидаги учрашув якунига етди. 

Қуръа натижасига кўра, Султонов илк даврада испаниялик тажрибали теннисчи Альберт Рамос-Виноласга қарши кортга чиқди. Бор йўғи 55 дақиқа давом этган баҳсда 37 ёшли Альберт Рамос Ҳумоюнни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/1, 6/1. 

Таққослаш учун, Ҳумоюн айни пайтда ATP рейтингида 224, ўз вақтида дунёнинг 17-ракеткаси бўлган Рамос эса 248-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви бўлди. Иккала теннисчи ҳам бугун 3 тадан эйс зарбасини ижро этишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг