UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0

15 май 09:23
Янгиликлар

Шахмат

Superbet Chess Classic Romania. Нодирбек Абдусатторов илк ғалабасини қўлга киритди

Шу кунларда Руминия пойтахти Бухарест шаҳри классик шахмат бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилмоқда.

Grand Chess Tour 2025 таснифига кирувчи — Superbet Chess Classic Romania турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб умумий сумманинг 100 000 долларига эга бўлади. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб бормоқда. 

Гроссмейстеримиз кеча ўтказилган 7-тур учрашувида ниҳоят мусобақадаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. У оқ доналарда польшалик халқаро гроссмейстер Ян-Криштоф Дудани мағлубиятга учратди. Нодирбек 8-тур олдидан 1 ғалаба, 5 дуранг ва 1 мағлубият билан 3,5 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 7-ўринга кўтарилиб олди. Бешинчи ўриндаги Левон Аронян ҳисобида ҳам 3,5 очко бор. 

Еттинчи турнинг қолган барча партияларида томонлар дурангга имзо чекишди. Тўрт нафар шахматчи 4 очкодан тўплаб, кучли тўртликдан жой олган. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Фабиано Каруана пешқадам бўлиб турибди. Амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу учун Руминиядаги турнир омадсиз ўтмоқда. У 2,5 очко билан сўнгги 10-ўринни банд этган. 

Бугун мусобақанинг 8-тур учрашувлари ўтказилади. Нодирбек Абдусатторов турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган франциялик Алиреза Фирузджага қарши қора доналарда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг