05 июн 11:03
Янгиликлар
Футбол
Суперкомпютер Евро-2024`да кимларнинг имконияти юқори эканини баҳолади
Суперкомпютер Opta Евро-2024 чемпионатида қайси терма жамоаларнинг имконияти юқори эканлигини баҳолади.
Рўйхатнинг биринчи ўрнидан Англия терма жамоаси жой олди. Инглизларнинг Еврони ютиш имконияти 19,9 фоиз этиб кўрсатилган. Ундан кейинги ўринларни Франция (19,1) ва Германия (12,4) жой олган.
Испания (9,6%), Португалия (9,2%), Нидерландия (5,1%), Италия (5%), Белгия (4,7%), Дания (2,2%) ва Хорватия (2%) ўнликдан жой олган.
Маълумот учун, Евро-2024 баҳслари 14 июнь куни Германияда бошланади.
Ҳавола :
Фикрлар