UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0

05 июл 11:31
Янгиликлар

Шахмат

SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди!

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 200 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирда блиц баҳслари бошланди.

Grand Chess Tour’нинг учинчи босқичи ҳисобланган SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти. Мусобақа рапид ва блиц бўйича ўтказилаётган бўлиб, 10 нафар гроссмейстер бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. 

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Алирежа Фирузджа, Максим Вашье-Лаграв (иккиси ҳам Франция), Рамешбабу Праггнанандҳа, Гукеш Доммараджу (иккиси ҳам Ҳиндистон), Аниш Гири, Йорден Ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Богдан-Даниель Дик (Руминия), Иван Сарич (Хорватия).


Мусобақа формати ва вақт назорати:

Рапид: 25 дақиқа + 10 сония (9 раунд)

Блиц: 5 дақиқа + 2 сония (18 раунд)

Турнирнинг рапид баҳсларида Нодирбек Абдусатторов 11 очко билан 3-ўринни банд этганди. Кечадан блиц, яъни тезкор шахмат бўйича 18 турдан иборат баҳслар бошланди. Биринчи кун 9 та тур учрашувлари ўтказилди. Гроссмейстеримиз амалдаги жаҳон тожи соҳиби ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу, франциялик Максим Вашье-Лаграв, германиялик Винсент Кеймер, нидерландиялик Аниш Гири, руминиялик Богдан-Даниэль Дикни мағлубиятга учратди. Ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа ва пешқадам Алиреза Фирузджага қарши кечган баҳсларда имкониятни бой берди. Хорватиялик Иван Сарич ва нидерландиялик Йорден Ван Форест билан дуранг ўйнади. 

Абдусатторов блиц баҳсларида 6 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Алиреза Фирузджа 8 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Агар кеча ўзаро ўйиндаги жуда яхши вазиятда ғалабани тантана қилганида Нодирбек Алирезанинг ўрнида карвонбоши бўларди. Учинчи поғонадан жой олган яна бир француз Максим Вашье-Лаграв ҳисобида ҳам 6 очко бор. 

Нодирбек рапид ва блиц баҳсларининг умумий рўйхатида ҳам иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Унинг ҳисобида 17 очко бор. Максим Вашье-Лаграв 17 очко билан кучи учликка якун ясаган. Алиреза Фирузджа 20 очко билан умумий рўйхатда биринчи ўринни банд этган. Бугун блиц баҳсларида 9 тур партиялари ўйналади. Бугунги кунни Нодирбек оқ доналарда Гукеш Доммараджуга қарши учрашув билан бошланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг