UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0 11:55Юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида Топ-3`дан жой олишди 0 11:29Жавоҳир Синдаров тўртта босқичли Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 10:58Сегреев гол урган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди, Ўрунов айнан унинг ўрнига майдонга тушди 0 10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0

06 июл 10:27
Янгиликлар

Шахмат

SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек ва Алиреза бир хилда очко тўплади, чемпион номини армагедон ҳал қилди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 200 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Grand Chess Tour’нинг учинчи босқичи ҳисобланган SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли иштирок этди. Мусобақа рапид ва блиц бўйича ўтказилиб, 10 нафар гроссмейстер бош соврин учун баҳс олиб борди. 

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Алирежа Фирузджа, Максим Вашье-Лаграв (иккиси ҳам Франция), Рамешбабу Праггнанандҳа, Гукеш Доммараджу (иккиси ҳам Ҳиндистон), Аниш Гири, Йорден Ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Богдан-Даниель Дик (Руминия), Иван Сарич (Хорватия).


Мусобақа формати ва вақт назорати:

Рапид: 25 дақиқа + 10 сония (9 раунд)

Блиц: 5 дақиқа + 2 сония (18 раунд)


Турнирнинг рапид баҳсларида Нодирбек Абдусатторов 11 очко билан 3-ўринни банд этганди. Икки кунлик блиц, яъни тезкор шахмат бўйича ўтказилган 18 турдан иборат муросасиз баҳсларда Нодирбек франциялик пешқадам Алиреза Фирузджани очколар бўйича қувиб етди. Сўнгги турда очколар тенг бўлиб турган ҳолатда улар ўзаро тўқнаш келишди. Муқаррар мағлубият ҳолатини дурангга олиб чиқиб кетган Нодирбек рақиби билан бир хил - 24 очкодан жамғарди. 

Регламентга кўра, чемпион номини аниқлаш учун тай-брекка мурожаат қилинди. Тай-брекнинг иккала партиясида ҳам кучлар тенг келди - гроссмейстерлар дуранг ўйнашди. Энди навбат армагедон партиясига келди. Қуръага кўра Нодирбек оқ доналарда ўйнайдиган бўлди. Қоидага мувофиқ қора донада ўйнайдиган шахматчи дуранг ўйнаган тақдирда ҳам ғолиб деб топилади ва чемпионликка эришади. Якунда ҳам шундай бўлди. Армагедон дуранг билан тугади ва Алиреза ғалаба қозонмай туриб, мусобақа чемпионига айланди.

Чемпионлик Алиреза Фирузджага 47 500, иккинчи ўрин соҳиби Нодирбек Абдусатторовга 42 500 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди. Бир хилда очко тўплаб, учинчи ва тўртинчи ўринлардан жой олган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа ҳамда француз Максим Вашье-Лаграв 25 000 долларга эга чиқишди. Нодирбекка иккала партияда ҳам ютқазган амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу 6-ўрин билан кифояланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг