UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Мен Макгрегорнинг адабини бераман!" - Холлоуэй 0 18:45"Айнан шунинг учун ҳам буни қилдик". "Ғазалкент" ўзгача рангдаги машғулот либосларини намойиш этди (ФОТО) 0 18:26UFC 329 турнири промоушен тарихидаги рекордни янгилади 0 18:01Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:30Разамбек Жамалов эртанги жанги олдидан Тбилисига етиб борди ва фотосессияда иштирок этди (ФОТО) 0 16:42Дана Уайт — Макгрегорнинг келажаги ҳақида: "Агар ютса бешта, ютқазса учта сценарий бор" 0 16:12Нурсултон Рўзибоев укасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Москва шаҳрига етиб борди + ВИДЕО 0 15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0

05 июл 13:08
Янгиликлар

Шахмат

Superunited Rapid & Blitz Croatia. Гукеш чемпион бўлган рапид баҳсларида Абдусатторов нечанчи ўринни эгаллади?

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Grand Chess Tour" туркуми мусобақаларининг ҳисоб бўйича учинчи турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа рапид ва блиц йўналишларида ўтказиляпти. Унда Магнус Карлсен, Гукеш Доммараджу, Фабиано Каруана сингари шахмат юлдузлари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам совринли ўринлар учун дона сурмоқда.    

Уч кунлик баҳслардан сўнг мусобақанинг рапид йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Тўққиз тур натижасига кўра, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу 14 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин 11 очко жамғарган польшалик Ян-Криштофф Дудага насиб қилган бўлса, норвегиялик афсона Магнус Карлсен 10 очко билан кучли учликка якун ясаб берди. 

Мусобақанинг учинчи куни шахматчилар рапид баҳсларининг 3 та турида ўзаро беллашишди. Нодирбек Абдусатторов уччала партияда ҳам дуранг натижа қайд этди. Аввалига Ян-Криштофф Дуда, кейин Магнус Карлсен билан муросага келди. Сўнгги турда эса франциялик Алиреза Фирузджа билан дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов 18 имкониятдан 6 очкогина жамғариб, рапид баҳсларини 10 иштирокчи орасида сўнгги 10-ўринда якунлади. Турнирда ғалабага 2, дурангга 1 очко берилади. 

Бугундан мусобақада 18 турдан иборат блиц, яъни тезкор шахмат баҳслари бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг