UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0

07 июл 11:11
Янгиликлар

Шахмат

Superunited Rapid & Blitz Croatia. Магнус чемпион бўлган турнирда Абдусатторов нечанчи ўринни эгаллади?

Хорватия пойтахти Загреб шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли "Grand Chess Tour" туркумига кирувчи мусобақаларнинг ҳисоб бўйича учинчиси якунланди.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа рапид ва блиц йўналишларида ўтказилди. Унда Магнус Карлсен, Гукеш Доммараджу, Фабиано Каруана сингари шахмат юлдузлари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам совринли ўринлар учун дона сурди.    

Мусобақанинг сўнгги икки куни иштирокчилар блиц, яъни тезкор шахматда ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Нодирбек Абдусатторов 18 та партиянинг тенг ярми, яъни 9 тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Бешта учрашувда дуранг ўйнаган бўлса, 4 тасида имкониятни бой берди. 

Сўнгги кун блиц баҳсларида Магнус Карлсен, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу, Иван Сарич, Рамешбабу Праггнанандҳа ва Аниш Гирини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Бу билан Нодирбек блиц турнирида 12 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндаги Уэсли Со ҳисобида ҳам 12 очко бор. Магнус Карлсен 12,5 очко билан блиц турнири ғолиби бўлди.  

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов рапид ва блиц турнири натижаларига кўра 18 очко билан 6-ўринни банд этди. Рапид баҳсларидаги омадсиз иштирок Абдусатторовга якунда қимматга тушди. Тўртинчи ҳамда бешинчи ўринлардаги Ян-Криштофф Дуда ва Алиреза Фирузджа ҳисобида 19 тадан очко бор. Агар блицнинг сўнгги турида Нодирбек Алирезани ютганида ҳозир ўринлар алмашиб турган бўларди. 

Кутилганидек, Магнус Карлсен 22,5 очко жамғариб, Superunited Rapid & Blitz Croatia чемпионига айланди. Уэсли Со 20 очко билан иккинчи ўриндан жой олган бўлса, Гукеш Доммараджу 19,5 очко билан кучли учликка якун ясаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг