UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0

30 мар 14:28
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жаҳон кубоги йўлланмасига эга чиқди!

Теглар :  Сув полоси
22-27 март кунлари Сингапурда сув полоси бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоалари ўртасида Осиё биринчилиги бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этишди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақа якунида бронза медалини қўлга киритиш билан бирга, шу йилнинг 1-7 май кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон кубогининг иккинчи дивизиони мусобақасига йўлланмани ҳам қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бундай турдаги нуфузли мусобақага илк маротаба йўлланмани қўлга киритмоқда.

Вакилаларимиз турнирда Таиланд терма жамоасини 16:13, Сингапурни эса 11:10 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бронза медалига эга чиқишди.

Аёллар ўртасидаги мусобақа якунларига кўра, Қозоғистон вакиллари биринчи, таиландликлар иккинчи, Ўзбекистон терма жамоаси эса учинчи ўринни банд этди.


Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон, Хитой, Сингапур, Эрон, Таиланд, Гонконг, Қозоғистон, Филиппин каби жами 8 та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин эгаллади.

Терма жамоамиз гуруҳ босқичи ўйинлари якунига кўра 5-8 ўринлар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Плей-офф босқичининг дастлабки учрашувида Гонконг терма жамоасини 12:11 ҳисобида мағлубиятга учратган ватерполчиларимиз, 5-6 ўринлар учун Сингапур термаси билан баҳс юритадиган бўлишди.

Мазкур учрашув кутилганидек сўнгги дақиқаларга қадар муросасиз курашлар остида кечди ва унда мусобақа мезбонлари бир тўп фарқи билан 12:11 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Шундай қилиб, эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси кучли олтиликдан ўрин эгаллади. Мазкур мусобақада Хитой термаси олтин, Эрон вакиллари кумуш, қозоғистонлик ватерполчилар эса бронза медалига сазовор бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг