03 янв 12:47
Янгиликлар
Теннис

Свитолина Брисбенда чорак финалга чиқди
Дунёнинг олтинчи рақамли теннисчиси Элина Свитолина Брисбенда бўлиб ўтаётган турнирда иккинчи босқичда ғалаба қозонди.
Украиналик теннисчи иккинчи даврада хорватиялик Ана Конюхга қарши кортга чиқди. 1 соат 5 дақиқа давом этган ўйинда Элина рақибини 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди у навбатдаги ўйинини британиялик Йоханна Контага қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар