UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

14 апр 21:19
Янгиликлар

Шахмат

Тарихий натижа - Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири" ғолиби сифатида Жаҳон тожи учун ўйнайди!

Кипрнинг Пейя шаҳарчасида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири" якунига бир тур қолганида Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал чемпионликка эришди.

Ҳозиргина гроссмейстеримиз 13-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг қайд этди. Айнан Гири Синдаровнинг энг яқин таъқибчиси бўлиб, ўртадаги фарқ икки очкони ташкил этаётганди. Бугунги дурангдан кейин икки очколик фарқ сақланиб қолди ва эртага ўтказиладиган сўнгги 14-тур натижасидан қатъи назар, Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири" чемпионига айланди. Жавоҳирнинг очколари 9,5, Гириники 7,5 тага етди. 

Маълумот учун, амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби бўлган Жавоҳир Синдаров Жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини берадиган турнирда иштирок этаётган биринчи ўзбек шахматчиси ҳисобланади. Ўн тўрт турдан иборат мазкур турнир ғолиби жаҳон тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши дона суриш ҳуқуқини қўлга киритарди. Мусобақани мағлубиятсиз якунлаётган Жавоҳир ана шу ягона йўлланма соҳибига айланди. 

Гукеш Доммаражуга қарши Жаҳон тожи учун матч шу йилнинг ноябрь охири ёки декабрь ойи бошида бўлиб ўтади. Ҳозирча матч манзили аниқ эмас. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг