UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0 18:17Башар Ресан "Персеполис"га қайтадими? 0 17:46Фьюри ва Жошуа жанги Буюк Британияда рекорд ўрнатиши мумкин 0 17:15"Фақат раундлар". Бивол ўзбекистонлик боксчилар билан машғулот ўтказмоқда (ФОТО) 0 16:44WBC президенти Дэвид Бенавидеснинг WBC камаридан воз кечганига муносабат билдирди 0 16:1340 ёшли Жиру 37 ёшли Давиде Анчелоттига нима учун "сиз"лаб мурожаат қилишини тушунтирди 0 15:42Жон Жонс ҳаётидаги энг катта афсусларидан бири ҳақида гапирди 0 15:11Қозоғистонлик боксчи ўзбек рақибга қарши жангдан кейин жароҳат олгани маълум бўлди 0 14:40Майкл Пейж энди бошқа промоушенда жанг қилади 0 14:13Моуриньо "Вильярреал" билан ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилишни рад этди. Нега? 0 13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0

26 май 11:56
Янгиликлар

Дзюдо

Tashkent Cadet and Junior Asian Cup. Ёшларимиз 32 та медаль билан мутлақ биринчи бўлишди (Натижалар + Фотогалерея)

Тўрт кун давомида пойтахтимиздаги муҳташам "Алпомиш" аренаси дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган Tashkent Cadet and Junior Asian Cup мусобақасига мезбонлик қилди.

Турнирнинг сўнгги икки куни ёшлар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилди. Ёшларимиз ҳам ўсмирларимиз сингари медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида мутлақ биринчи ўринни эгаллашди. Терма жамоамиз 9 та олтин, 9 та кумуш, 14 та бронза, жами 32 та медал билан биринчи поғонадан жой олишди. 

Қирғиз Республикаси дзюдочилари 3 та олтин, 1 та кумуш билан иккинчи ўринни банд этишди. Биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси кучли учликка якун ясади. IJF байроғи остида татамига чиққан дзюдочилар 1 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди. 

Қозоғистон, Грузия, Ҳиндистон ва Эрон Ислом Республикаси делегациялари ҳам кумуш ҳам бронза медалларига эга чиқишди.

Кеча ёшлар иштирокидаги турнирнинг иккинчи куни доирасида 8 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари (ЎҒИЛ БОЛАЛАР): 

-81 кг вазн тоифаси (33 иштирокчи)

1. Самариддин Мухибиддинов (Ўзбекистон)

2. Миржалол Тўхтаев (Ўзбекистон)

3. Асрорбек Тўлаганов (Ўзбекистон)

3. Едил Ерболули (Қозоғистон)


-90 кг вазн тоифаси (25 иштирокчи)

1. Азамат Аблакулов (Ўзбекистон)

2. Егор Раков (Қозоғистон)

3. Амир Аббас Чупан (Эрон)

3. Алишер Саманов (Ўзбекистон)


-100 кг вазн тоифаси (21 иштирокчи)

1. Муҳаммадали Зоиров (Ўзбекистон)

2. Озодбек Бойтўраев (Ўзбекистон)

3. Жонибек Пардаев (Ўзбекистон)

3. Иброҳим Нуруллаев (Ўзбекистон)


+100 кг вазн тоифаси (20 иштирокчи)

1. Фазлиддин Рафиков (Ўзбекистон)

2. Жавоҳир Садинов (Ўзбекистон)

3. Алишер Расулов (Ўзбекистон)

3. Элнур Холмўминов (Ўзбекистон)


Сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари (ҚИЗЛАР): 

-63 кг вазн тоифаси (21 иштирокчи)

1. Нигина Сапарбоева (Ўзбекистон)

2. Адина Кочконбаева (Қирғиз Республикаси)

3. Асал Каримжонова (Ўзбекистон)

3. Сезим Отеули (Қозоғистон)


-70 кг вазн тоифаси (12 иштирокчи)

1. Алина Молдокулова (Қирғиз Республикаси)

2. Шинар Битимбай (Қозоғистон)

3. Бурим Абдирайим (Қозоғистон)

3. Туйгул Ҳамроева (Ўзбекистон)


-78 кг вазн тоифаси (12 иштирокчи)

1. Славяна Релкевич (IJF)

2. Шоира Аминова (Ўзбекистон)

3. Нуршат Кемелханқизи (Қозоғистон)

3. Лизи Кварцхая (Грузия)


+78 кг вазн тоифаси (7 иштирокчи)

1. Виктория Киселёва (Тожикистон)

2. Муштарийбегим Афсалова (Ўзбекистон)

3. Коркем Бакитбек (Қозоғистон)

3. Дурдона Низомаддинова (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг