UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0

01 фев 10:20
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Таъқибчисини мағлуб этган Абдусатторов якка пешқадам, Cиндаров соф иккинчи + ФОТО

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақаси якунланишига бир тур қолганда ҳам ўзбек гроссмейстерларининг пешқадамлиги сақланиб қолди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боряпти. Кеча тунда ўтказилган 12-турдан сўнг Нодирбек 8 очко билан яна якка карвонбоши бўлиб олди. 

Абдусатторов оқ доналарда яқин таъқибчиларидан бири, германиялик Маттиас Блубаумни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Жавоҳир Синдаров эса оқ доналарда мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа билан дурангга имзо чекди. Нидерландиялик Йорден ван Форест Ҳиндистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Аржун Эргаиси билан муросага келди. 

Германиялик Винсент Кеймер чехиялик Тай Даи Ван Нгуэндан устун келди. Словениялик Владимир Федосеев туркиялик 14 ёшли гроссмейстер Ягиз Каан Эрдогмушга ютқазиб қўйди. Мезбонлар вакили Аниш Гири ҳинд шахматчиси Аравиндҳ Читамбарам билан дуранг қайд этди. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу эса қора доналарда америкалик Ҳанс Ниеманн билан очколарни бўлишиб олди. 

Ўн иккинчи турдан сўнг Нодирбек Абдусатторов 8 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Жавоҳир Синдаров 7,5 очко билан соф иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Йорден ван Форест, Ҳанс Ниеманн ва Винсент Кеймер ҳисобида 7 очкодан бор. Маттиас Блубаум ва Ягиз Каан 6,5 очко билан олтинчи ҳамда еттинчи поғоналарни банд этган. 

Tata Steel Chess 2026. 12-тур натижалари:

Винсент Кеймер (Германия) — Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) 1-0 

Аравиндҳ Читамбарам (Ҳиндистон) — Аниш Гири (Нидерландия) 0,5-0,5

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Маттиас Блубаум (Германия) 1-0

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Ҳанс Ниеманн (АҚШ) — Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) — Владимир Федосеев (Словения) 1-0

Бугун турнирда сўнгги 13-тур ўтказилади ҳамда чемпион ва совриндорлар маълум бўлади. Нодирбек Абдусатторов чемпионлик матчида қора доналарда Аржун Эригаисига қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров ҳам қора доналарда ўйнайди. У 3 очко билан мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган чехиялик Тай Даи Ван Нгуэн билан ҳисоб-китоб қилади. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 16:15да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг