16 авг 19:12
Янгиликлар
Тайсон Фьюрини касалхонага тушириб қўйган боксчи ғалаба билан қайтди
Оқшом доирасидаги жангларнинг бирида швециялик супероғир вазн тоифасидаги 29 ёшли Отто Валлин америкалик 34 яшар рақиби Трэвис Кауфманга қарши рингга кўтарилди.
Жанг бешинчи раундда рефери Майкл Ортега томонидан тўхтатилди. Бу пайтга келиб Кауфманнинг чап елкаси жароҳатланган эди. Битта қўли билан жангни давом эттираётган Трэвиснинг жароҳати жиддийлашиб кетмаслиги учун рефери жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.
Ёдингизда бўлса, Отто Валлин ҳозирда WBC чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган британиялик Тайсон Фьюрини 12 раундлик жангда қийнаб қўйганди. Ўшанда Тайсон очколар ҳисобига кўра қийин ғалабани қўлга киритган эди. Жангдан кейин эса қош ва қовоқлари ёрилиб кетган Фьюрини касалхонага олиб кетишганди.
Фикрлар