15 сен 10:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсон Фьюрининг қовоғи ёрилган жанг кутилмаганда тўлиқ 12 раунд давом этди
Ҳозиргина АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида жойлашган Т-Mobile аренада узоқ кутилган бокс кечаси якунига етди.
Кечанинг марказий жангида супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ҳамда енгилмас боксчи Отто Уаллин рингга кўтарилишди. Жанг тўлиқ ўн икки раунд давом этди. Ҳакамлар бир овоздан (118:112, 117:111, 118:112) собиқ жаҳон чемпионининг ғалабасини эълон қилишди.
Шу тариқа, Тайсон WBCнинг махсус чемпионлик камарига эга бўлди. Энди Фьюри катта эҳтимол билан кейинги жангини америкалик WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдерга қарши рингга чиқади.
"Деонтей, сен кейингисисан!", - дея жангдан кейин интервью берган Фьюри.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар