11 фев 17:00
Янгиликлар
Тайсон - Холифильд. Араб шайхлари 200 миллион тўлашга тайёр. Ниҳоят трилогия кўрамиз шекилли (ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ!)
Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпионлари ўртасида музокаралар бир неча ой давом этган ва Тайсоннинг дўсти Заб Жуданинг айтишича, томонлар жанг учун шартнома имзолаган.
Бирлашган Араб Амирликларидан келган шайхлар жамоаси жуда эпчил бўлиб чиқди ва рад этилмайдиган таклифларни берди: Тайсон ва Холифилд 200 миллион фунт олади.
Майкнинг Рой Жонсга қарши жанги Тайсон - Холифилд жангига асос бўлди. 1 миллиондан ортиқ томашабин шоуни кўрди.
Пандемия даврида катта жангларнинг йўқлиги туфайли орадан 15 йил ўтиб Тайсон фаолиятини қайта тиклашга қарор қилди. Шу ёшида жисмоний имкониятлари ақл бовар қилмас даражада бўлсада, 28 ноябрь куни Лос-Анжеласда бўлиб ўтган Рой Жонсга қарши кўргазма дуэлида Майкдан ҳеч ким ноёб ҳодиса кутмаган эди.
Аммо қариялар 8 раундни нафақат мухлислар, балки ўзларини ҳам ҳайратга соладиган даражада ўтказишди. Фақатгина ҳакамнинг ҳукми ҳафсалани пир қилди. Лекин томошабинлар учун бу муҳим эмас эди: трансляцияни 1 миллиондан ортиқ киши сотиб олди ва ташкилотчиларнинг фойдаси 50 миллион долларни ташкил этди.
Тайсон бундай кўрсаткичларни ўзининг энг юқори чўққисида кўрсатган. Асосий спорт юлдузи ва мутлақ жаҳон чемпиони бўлди. Қўлқопларини ечиб олишга улгурмаган Майк ашаддий рақиби - Эвандер Холифилдга қарши учинчи жангини ўтказмоқчи эканлигини айтди.
"Холифилд билан учинчи жанг? Ҳа, хайрия учун бизга айнан шу нарса керак! Мен ва Эвандерни яна ўша рингда тасаввур қила оласизми? Мана, дунё ёрдамга муҳтож одамларга тўла ва бундай шоу ҳақиқатдан ҳам кўп одамларга ёрдам бериши мумкин".
Холифилд ҳам дарҳол рози бўлди:
"Биз Тайсон билан аллақчон музокараларни бошладик, учинчи жанг бўладиганга ўхшайди. Менинг промоутерларим унинг жамоаси билан жуда яқин алоқда, энди биз якуний қарорни кутмоқдамиз. Мен ушбу жангга тайёрман. Жисмоний ҳолатим билан боғлиқ муаммолар йўқ, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ишончим комилки, агар Майк бизнинг учрашувимизга рози бўлса, у ҳолда бу жанг 200 миллион доллар олиб келади. Мухлислар эпик жангни кўришади. Тайсон мен билан жанг қилса, хурсанд бўламан"
Кеча Тайсоннинг яқин дўсти Заб Жуда британиялик журналистларга жанг учун шартнома имзоланганини айтди.
"Жанг бўлиб ўтади, барчаси келишиб олинди. Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд. Учинчи қисм - ажойиб! Бу курашда менга ҳамма нарса қизиқ. Уларнинг дастлабки иккита жангини кўрдим ва уларнинг рингдаги учинчи тўқнашувини кўришни истаётганим шубҳасиз. Шартнома имзоланди. Майк ва Эвандер ҳар куни машғулот қилишади. Иккаласи ҳам ўз мақсадини амалга ошириш учун риннга кўтарилади. Барчаси ҳаққоний бўлади ва биз учинчи марта супер жанг гувоҳига айланамиз" - деди Заб Жуда.
Энг яхши таклиф дубайлик араб шайхлари томонидан бўлди: 200 миллион фунт. Яқин Шарқ сўнгги икки йил ичида бокс ва ММА марказига айланди. Масалан, 2019 йил декабрь ойида Саудия Арабистонида Энтони Жошуа Энди Руиздан қасос олди ва БАА UFC билан жуда фаол алоқада бўлиб, ушбу соҳанинг асосий юлдузлари иштирокида "Fight Island"да бирин-кетин турнирларни ўтказмоқда.
Бокс афсоналари ўртасидаги трилогия шу қадар қизиқиш уйғотдики, Россиянинг ММА промоутерлиги АМC Fight Nights ga қўшилишни хоҳламоқда.
"Тайсон - Холифилд жангини томоша қилиш қизиқ бўлар эди. Биз қўнғироқ қилдик, суҳбатлашдик. Батафсил ва мазмунли суҳбат бўлди. Бу тўқнашув учун ўз майдончамизни тақдим этишга тайёрмиз, бизнинг ўзаро манфаатларимиз бор. Ушбу жанг камида 30 миллион долларга тушади", - деди промоушен эгаси Амир Муродов.
Тайсон ва Холифилд ўртасидаги тўқнашув спорт тарихидаги ёдда қоларли воқеалардан бири. Ушбу жангни 90-йилларнинг ўрталарида туғилмаганлар ҳам кўришади.
Араб шайхларини тушуниш осон. Майк ва Холифилд ўртасидаги беллашув спорт тарихидаги ёдда қоларли воқеалардан биридир. Бунинг ортида жуда катта тарих бор, демак бу улкан касса машинасини йиғиш учун ажойиб имконият.
90-йилларнинг ўрталарида бўлиб ўтган икки жанг ҳам ўша давр учун жуда катта фойда эди. Ҳар бир жанг ўша давр доимий равишдаги пуллик трансляцияларининг рекордини ўрнатган ва уумий фойда 215 миллион долларни ташкил қилган.
Дастлабки жанг 1996 йил 9 ноябрда бўлиб ўтди ва Холифилд 11-раундда шов-шувли тарзда нокаутли ғалаба қайд этди. 1997 йил 28 июнда ташкил етилган реваншда ғазабланган Майк Холифилднинг қулоғини тишлаб олди ва 3-раунддда дисквалификация қилинганди. Бу бокс тарихига энг катта жанжал бўлиб кирди.
Ўшандан бери боксчилар ашаддий душманга айланишди, учинчи жанг ташкил этишга уринишалар қилинди, аммо 2000 йилларнинг бошларида Тайсоннинг ҳам Холифилднинг ҳам фаолиятида сусайиш кузатилди. Майк ўзининг карьерасини 2005 йилда ғазаб билан якунлади. Эвандер эса 2011 йилгача кураш олиб борди.
Холифилд ва Тайсон ўртасидаги муносабатлар жуда кескин эди, бироқ 2009 йилда Опрей Уинфри шоусида боксчилар қўл бериб очиқ ярашишди. Шундан кейин улар биргаликда кўплаб телевизион кўрсатувларда, бокс мусобақаларида ва ҳатто рекламаларда қатнашишди. Улардан бири мухлисар орасида шов-шувга сабаб бўлди.
Табрик қутисида Тайсон Холифилдга тишлаб олган қулоғининг бир қисмини беради.
Холифилд 2020 йил ёздан бери қайтишга тайёрланмоқда ва октябрь ойида 59 ёшга тўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, Тайсонга қараганда жуда яхши кўринишга эга. Бундай ҳолатнинг сабабларидан бири Холифилд жамоасида бокснинг яна бир афсонаси, соғлом овқатланиш ва фаол ҳаёт тарзи билан шуғулланадиган Владимир Кличконинг мавжудлиги.
Боксчилар бир неча йиллардан буён дўстона муносабатларини сақлаб келмоқдалар ва Эвандер украиналикнинг қаттиқ назорати остида машғулот ўтказмоқда. Дастлаб Тайсон билан жангдан олдин Холифилд бошқа бокс фахрийси-оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Гленн Маккорига қарши кўргазмали жанг олиб бориши керак эди. Мазкур тўқнашув апрель ойида Лондонда бўлиши реажалаштирилган эди, аммо ҳозир Холифилд бу ҳақида ҳатто эсламайди.
Ҳозир иккала боксчини қўшиб ҳисоблаганда 112 ёш келиб чиқишига қарамай, трилогия ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бу оқшом кутиш даражаси жиҳатидан оғир вазндаги қироллар – Энтони Жошуа ва Тайсон Фюри тўқнашуви билан тенг.
Бундай жангни нафақат АҚШда, балки Атлантика океанининг нариги томонидаги спортга у қадар қизиқмайдиганлар ҳам сотиб олишади. Ҳа, ҳар иккисининг ринг ва ундан ташқаридаги обрўси шунчалик буюк!
Sports.ru сайтидан Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси
Фикрлар